Андижонда ҳомиладор аёлга электрошокер билан ҳужум қилиб, тақинчоқларини олиб қочган йигит ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Андижонда ҳомиладор аёлга электрошокер билан ҳужум қилиб, тақинчоқларини олиб қочган йигит ушланди

Андижон вилояти Марҳамат туманида босқинчилик жинояти содир этилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 2 март куни номаълум шахс 28 ёшли Нилуфар Т.нинг уйига ниқоб таққан ҳолда, ғайриқонуний йўл билан кириб олган. Фуқаро уй эгаси ҳомиладор бўлишига қарамай унга электрошокер билан ҳужум қилиб, тақинчоқларини зўрлик билан олиб қўйган ва девордан ошиб қочмоқчи бўлган. Шу вақтда маҳалладагилар фуқарони ушлаб олган.
Кейинчалик йигит 26 ёшли Мансурбек М. экани маълум бўлган. Айни вақтда ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатиган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

ИИВ Тергов департаментининг маълум қилишича, бундай жиноятни содир этганлар 10 йилдан 15 йилгача қамалиб кетиши мумкин.

ВИДЕО : Отабек Умаров Жанубий Кореяда даволанмоқда. Умаров билан содир бўлган ЙТҲнинг иштирокчиси: “Мен тирикман”

ВИДЕО: Чорсу бозорида 58 ёшли аёл қариндошини дўппослади

248