Туркияда вертолёт қулаши натижасида 11 нафар турк ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди ва уч нафари яраланди, дея хабар бермоқда Туркия Мудофаа вазирлиги.
Анқара 4 – март «Бингелдан Татванга соат 13:55 да учган Cougar синфига мансуб ҳарбий вертолёт билан соат 14:25 да алоқа узилиб қолганидан сўнг дарҳол дронлар, СН-235 самолёти ва вертолёт қидирувга юборилди . Натижада вертолёт қулаганлиги аниқланган», – дейилади вазирлик хабарида.
Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат сабаби минтақадаги об-ҳаво ёмонлиги ёки вертолётнинг техник носозлиги бўлиши мумкин.
