• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда такси ҳайдовчиси вояга етмаган ўғил боланинг номусига тегмоқчи бўлди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида қора рангли «Nexia-3» автомобилида таксичилик қилган номаълум эркак 11 ёшли ўғил болани зўрламоқчи бўлди. Воқеадан кейин 5 кун ўтди, айбдор ҳозирча аниқланмай қолмоқда. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Тошкентда яшовчи фуқаролардан бири нашрга мурожаат қилиб, ўғли билан бўлган нохуш ҳолатни сўзлаб берди. Унинг айтишича, 28 февраль куни 11 ёшли ўғли Чилонзор туманидаги уйидан амакисининг уйига бориш учун қора рангли «Nexia-3» русумли таксига чиққан.

Машинада ҳайдовчидан ташқари яна бир йўловчи ҳам бўлган. Ҳайдовчи бу йўловчини Чилонзор туманида тушириб қолдиради, кейин яна бир аёл йўловчини олади. Бу вақт оралиғида мурожаатчининг ўғли ҳам машинада бўлган.

«11 ёшли ўғлим ҳайдовчидан Чилонзор туманининг 20-мавзесига олиб бориб қўйишни сўрайди. Лекин ҳайдовчи дастлаб машинасига олган аёл йўловчини ‘Абу сахий’ бозорига ташлаб қўйишини айтиб, боламни ўзи билан олиб кетади. Таксичи аёлни бозор атрофида туширгач, ўғлим билан машинада ёлғиз қолади. Шундан сўнг у боламни алдаб, овлоқроқ жойга олиб боради. Ўша жойда машинам бузилиб қолди, деб тўхтаб эшикларни қулфлайди ва орқа тарафга, боламнинг олдига ўтади.

Ўғлимга «Сир сақлашни биласанми?» дейди ва шимини ечиб, боламга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар қила бошлайди. Ўғлим қўрқиб, йиғлаб қаршилик қилишни бошлаганда, ҳайдовчи «ишини» тўхтатиб, уни айтилган манзилга олиб бориб қўйган ва бу ҳақда ҳеч кимга айтма, деб тайинлаган», – дейди боланинг отаси.

Ота дарҳол «102» орқали ички ишлар органларига мурожаат қилган. Таксичи болани «Убай ибн Кааб» масжиди (собиқ Илон ота) яқинидаги кўп қаватли уйлар олдида қолдирган. Ҳолат билан шуғулланган Чилонзор туман ИИБ масжид ташқарисига ўрнатилган камералар ёрдамида болани ташлаб кетган машинага ўхшаш иккита қора рангли «Nexia-3» автомобилини аниқлаган.

Бироқ тахмин қилинган ҳар иккала автомобилнинг эгалари расми болага кўрсатилганда, бола ҳайдовчи улар эмаслигини айтган. Айни вазиятда автомобиллар эгалари ўз машиналарини ишончнома асосида бошқа шахсларга берган бўлиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.

Боланинг отаси нашрга мурожаатида ИИБ ходимлари ҳолатни ўрганишни пайсалга солаётганидан норози эканини айтган. Тошкент шаҳар ИИББ вакилининг билдиришича, ҳақиқатдан ҳам, бу ҳодиса юзасидан Чилонзор туман ИИБга ариза келиб тушган. Ҳозирча масала юзасидан жиноят иши очилмаган, лекин ҳолат ўрганилиб, алоқадор шахслардан тушунтиришлар олиш бошланган.

Мавзуга доир :

Фарғонада Яраштиришга келган ўғил одам ўлидириб қўйди

ВИДЕО: Қашқадарёда 54 ёшли эр ўз хотинини калтаклаб, ўлдириб қўйди

284