Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари биргаликда ўтказган тезкор тадбирларда аниқланган

Тошкент туманидаги ҳолатда фуқаро Х.Н. 5 000 дона «Гепарин»ни дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 минг AҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби ҳолат Янгийўл туманида ҳам кузатилган. Фуқаро И.И. 8 000 дона «HepaCare» номи остидаги дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Иккала ҳолат бўйича Х.Н. ва И.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализасия қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Айни пайт тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

165