Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиган "домла" профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиган «домла» профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлди

Жорий йилнинг 4 март куни Қува туманилик фуқаро С.З ички ишлар бўлими профилактика инспектори Т.З.га мурожаат қилади.

Ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқиганлиги сабабли ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 2 миллион сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Профилактика инспектори томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Қува тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро С.З. Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.нинг хизмат хонасида келишилган пуллардан 1 миллион 200 минг сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува тумани прокуратурасига юборилди.

210