• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхондарёда гиёҳванд моддаларни куртка синтефони ва гиламга шимдириб, чегарадан ўтмоқчи бўлганлар ушланди

ByМухбир

Mar 14, 2021

Сурхондарё вилоятида «Айритом» чегара-божхона постида героин гиёҳванд моддаларини куртка синтефони ва гиламга шимдириб, чегарадан ўтмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, божхона постига пиёда кириб келган қўшни давлат фуқароси Н.А. холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганида унинг курткасининг астарига шимдирилган героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Шундан сўнг, мазкур постга кириб келган Н.А.нинг шериги қўшни давлат фуқароси М.Н. ҳам курткасининг астарига ва гиламига героин гиёҳвандлик моддасини шимдириб, олиб ўтмоқчи бўлган.

Экспертиза хулосасига қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинган куртка астарида соф оғирлиги 332,6 грамм бўлган героин гиёҳвандлик воситаси ҳамда фуқаро М.Н.дан ашёвий далил сифатида олинган гиламчада 1 килограмм 177 грамм ҳамда куртка астарида соф оғирлиги 275,64 грамм бўлган героин гиёҳвандлик воситаси мавжуд экани аниқланди.

Натижада, жами 1 килограмм 685 граммдан ортиқроқ героин гиёҳвандлик воситаси олиб кирилиши тўхтатиб қолинган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

289