• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ВИДЕО: «Троя» кафесида 45 кишилик катта жанжал бўлди

Чилонзор туманида жойлашган “Троя” кафесида муштлашув юзага келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 2021 йил 8 январь куни 23:30 ларда содир бўлади. Кузатув камераси орқали олинган видеода жамоат тартиби бузилган ҳақиқий тўс-тўполонни кузатишингиз мумкин.
Ички ишлар органлари олиб борган дастлабки тергов ҳаракатлари маълумотларига кўра, кафеда вақтини чоғ ўтказаётган меҳмонларнинг бир гуруҳи ва қўшни столдаги бошқа мижозлар ўртасида жанжал юзага келади.
Кафе қўриқчилари меҳмонларни тинчлантиришга ҳаракат қилишади. Жазавага тушган меҳмонлар огоҳлантиришларга қарамай воқеани янада кескинлаштириб юборишади. Оқибатда мижозлар ва кафе қўриқчилари ўртасида жанжал муштлашув содир бўлди.
Кафе ходимлари ички ишлар ходимларига қўнғироқ қилиш ўрнига жанжални ўзлари чақирган муштумзўрлар билан давом эттиришади.

Ушбу жанжалда 45 нафар одам иштирок этган бўлиб, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

ВИДЕО: Тошкентда 11 ёшли болани зўрламоқчи бўлган 49 ёшли такси хайдовчиси ушланди

ВИДЕО: Чорсу бозорида 58 ёшли аёл қариндошини дўппослади

189