Бир гуруҳ депутатларга махсус мақомлар берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатларни маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссия тавсиясига мувофиқ, бир гуруҳ депутатларга махсус мақомлар берилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, қуйидаги депутатларга махсус мақомлар берилди:
👉 Кушербаев Расул Хидралиевич — «Халқпарвар депутат»;
👉 Полвонов Шуҳрат Тоғаймуратович — «Адолатли депутат»;
👉 Варисова Мақсуда Азизовна — «Меҳнаткаш депутат»;
👉 Свешников Полянте Грамитонович — «Фахрий депутат».
Мазкур мақом соҳиблари махсус сертификатлар билан тақдирланди.
