«Сўғдиёна» – «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазетдинов ҳакамликдан расман четлатилди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Сўғдиёна» – «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазетдинов ҳакамликдан расман четлатилди.

Кеча – 14 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувида юзага келган ҳолатлар футбол жамоатчилигининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Бугун ЎФA Ҳакамлик қўмитаси томонидан мазкур баҳсни бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилиб чиқилди.

Мутахассислар “Сўғдиёна” – “Турон” учрашуви видео-лавҳасини қайта кўриб, вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиқди. Таҳлил натижасида, бош ҳакам Виктор Серазитдинов учрашувнинг 29-дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги аниқланди. Шунингдек, бош ҳакам 52-дақиқада “Турон” футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади дея баҳолаб, пеналти белгилаган вазият хато эканлиги Қўмита вакиллари томонидан қайд этилди.

ЎФA Ҳакамлик қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди. Бу ҳақда Ўфа маътбуот хизмати маълум қилди

Шунингдек, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолат бўйича тегишли маълумотлар, мазкур футбол учрашуви қайдномаси ва инспектор ҳисоботи, видеоматериалларни ўрганиб чиқиш ишлари бошланди. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда коʼриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

143