Тошкентда йил бошидан бери юздан ортиқ ўқувчиларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ) бошлиғи Малика Қудратхўжаева томонидан 13 март куни шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимовга чиқарилган хатда маълум қилинган.
Хатнинг бир қисмида «жорий йилнинг ўтган даври мобайнида» Тошкент шаҳрида 181 нафар мактаб ўқувчисида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида сўз боради. Хатнинг бошқа бир қисмида эса «шаҳар бўйича 77 та умумтаълим мактабларининг 150 нафар ўқувчисида» касаллик қайд этилгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, хатда бир қатор мактаблар кесимида касалланган ўқувчи ва ўқитувчилар сони очиқланган бўлиб, унда жами 90 нафар ўқувчининг мактаблари кўрсатиб ўтилган. Жумладан,
Юнусобод туманидаги
86-мактаб: 16 ўқувчи ва 6 ўқитувчи;
235-мактаб: 14 ўқувчи ва 3 ўқитувчи;
220-мактаб: 5 ўқувчи;
43-мактаб: 4 ўқувчи;
302-мактаб: 3 ўқувчи;
97-мактаб: 3 ўқувчи;
51-мактаб: 3 ўқувчи;
258-мактаб: 3 ўқувчи.
Мирзо Улуғбек туманидаги
112-мактабнинг 6 нафар ўқувчисида,
222,
308-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
Чилонзор туманидаги
103-мактаб: 4 ўқувчи;
280-мактаб: 2 ўқувчи;
114-мактаб: 2 ўқувчи.
Сергели туманидаги
300-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
47, 268-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
Яшнобод туманидаги
282-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
307-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида;
Учтепа туманидаги
296-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида,
236, 44-мактабларнинг 3 нафардан ўқувчиларида;
Шайхонтоҳур туманидаги
316-мактабнинг 3 нафар ўқувчисида;
Яккасарой туманидаги
144-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида,
Олмазор туманидаги
28-мактабининг 2 нафар ўқувчисида
коронавирус инфекцияси аниқланган.
«Олиб борилаётган эпидемиологик суриштирувларга кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланаётган болалар касалликни асосан оиласида, оила аъзолари билан мулоқот натижасида юқтирмоқда», — дейилади СЭХ хатида.
Хатда қўшимча қилинишича, йил бошидан бери пойтахтда камида 24 та мактабнинг 31 нафар ўқитувчисида, 13 та мактабгача таълим ташкилотининг 15 нафар тарбияланувчиси ва 8 та мактабгача таълим ташкилотининг 8 нафар тарбиячисида, 6 та лицейнинг 7 нафар ўқувчиси ва 4 та лицейнинг 4 нафар ўқитувчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.
