• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентлик аёл қарзини қайтариш учун 22 ёшли қизни сотиб юборди

ByМухбир

Mar 16, 2021

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшовчи 51 ёшли Қ.М 22 ёшли, Навоий шаҳрида яшовчи М.Ғ.ни Туркияга сотиб юборди. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, аёл Навоий шаҳрида яшовчи қизнинг ишончига кириб, уни Тошкентда ишлайсан дея алдаб олиб кетган. Аёл савдо дўконида иш топиб беришни ваъда қилган. Лекин аёл, ўз ваъдасини бажармай, қизни 2020 йил октябрь ойида Туркия давлатига олиб чиқиб кетган ва ўша ерда уни сотиб юборган. Кейинчалик аниқланишича, аёл ўша давлатдаги қарзини ёпиш учун мана шундай пасткаштликка қўл урган.

Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «з»банди (Жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

ВИДЕО: «Троя» кафесида 45 кишилик катта жанжал бўлди

Сурхондарёда гиёҳванд моддаларни куртка синтефони ва гиламга шимдириб, чегарадан ўтмоқчи бўлганлар ушланди

206