• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Турон» бош мураббийи иккита ўйинга четлатилди, клуб президенти жаримага тортилди.

ByМухбир

Mar 16, 2021

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

«Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида «Турон» клуби мураббийи Исломбек Исмоилов «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади. «Турон» клуби президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиев «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервью чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади», – дейилади ЎФА хабарида.

«Турон» бош мураббийи жазо чораси сифатида Суперлига доирасидаги икки учрашувни мураббийлар ўриндиғи эмас, трибунада ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Футзал Олий лигасининг 13-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» – ОКМК учрашувида ОКМК футболчиси Илҳомжон Ҳамроев рақибига зарба беришга уринганлиги ва тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги учун унга нисбатан 2та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.

Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Машъал» учрашувида «Машъал» футболчиси Муҳаммад Йўлдошев учрашувда оёқ кийимининг таг қисми билан рақиб жамоаси футболчининг кўкрак қисмига тепгани учун 2та ўйинга четлаштирилди.

284