2021 йилнинг 11 март куни соат 16:00 ларда фуқаро Р.Қ.нинг аризаси юзасидан ҲМҚО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Учкўприк тумани Тошкентлик гузар қишлоғида жойлашган чойхонада шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога полимер пакетга ўралган, ўткир ҳидли, қора рангли моддани 4.500 АҚШ доллар эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда тергов Тергов департаменти хабар берди
Аниқланишича, Суд кимёвий экспертиза хулосасида, полимер пакетга ўралган қора рангли ўткир ҳидли мумсимон модда “ОПИЙ” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, вазни 124.76 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Мавзуга доир:
Сурхондарёда гиёҳванд моддаларни ичига ютиб, олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди
ВИДЕО: «Троя» кафесида 45 кишилик катта жанжал бўлди
