Ўзбекистонда таклиф этилаётган янги лотин алифбоси лойиҳаси эълон қилинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонда таклиф этилаётган янги лотин алифбоси лойиҳаси эълон қилинди

ByМухбир

Mar 16, 2021

Ўзбекистонда лотин ёзувидаги янги алифбо лойиҳаси эълон қилинди.

Маълум бўлишича, «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳоамага қўйилган. Унда янгиланган вариантдаги алифбо сурати ҳам эълон қилинган бўлиб, у 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат.

Шунингдек, 4 та ҳарфни қуйидагича ўзгартириш таклиф қилинаяпти:

“Ғ, ғ” — “Ḡ, ḡ”
“Ў, ў” — “Ō, ō”
“Ш, ш” — “Ş, ş”
“Ч, ч” — “Ç ç”

Ушбу лойиҳа 31 мартга қадар муҳокамада бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИЎзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида ID-31596

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги 931-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 331-модда) 1-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, қуйидаги 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат ўзбек алифбоси жорий этилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида” Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 119-модда)ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                       Ш.М. Мирзиёев

130