Ўзбекистонга келтирилаётган вакцина ишлаб чиқарилган давлатнинг ўзида эмлаш тўхтатиб қўйилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонга келтирилаётган вакцина ишлаб чиқарилган давлатнинг ўзида эмлаш тўхтатиб қўйилди

ByМухбир

Mar 16, 2021

Швеция AstraZeneca швед-инглиз фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишни эҳтиёт чораси сифатида тўхтатиб туради. Бу ҳақда Швеция Соғлиқни сақлаш агентлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Европа Дори воситалари агентлиги томонидан препарат таъсирида юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар текширилгунча Швецияда вакцинани қўллаш тўхтатилади.

Ушбу текширув давомида эмланганларда тромбоз ҳолатларининг эмлаш билан боғлиқлигини аниқлаш режалаштирилган. 

“Европа Дори воситалари агентлиги ушбу ҳолатларнинг эмлаш билан боғлиқлигини аниқламагунча вакцинани қўллашни тўхтатиб туриш муҳимдир”, деган давлат эпидемиологи Андерс Тегнелл. 

Швед департаментининг таъкидлашича, AstraZeneca вакцинаси коронавирусдан яхши ҳимоя қилади. Швециянинг ўзида ушбу препаратнинг ножўя таъсири қайд этилмаган.

149