ҚЎҚОН ШАҲРИГА ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН 1 КГ “ГАШИШ” ГИЁҲВАНДЛИК МОДДАСИ АНИҚЛАНДИ - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ҚЎҚОН ШАҲРИГА ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН 1 КГ “ГАШИШ” ГИЁҲВАНДЛИК МОДДАСИ АНИҚЛАНДИ

ByМухбир

Mar 17, 2021

Жорий йилнинг 15 март куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ га келиб тушган маълумот юзасидан Миллий гвардия, ДХХ ҳамда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖКБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Қўқон шаҳар прокурорининг “комплекс тезкор-кидирув тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилган ушбу тадбир давомида Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан Қўқон шаҳрига кириб келаётган давлат рақами 95 F 089 BA бўлган оқ рангли Ласетти автомашинаси тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда ҳайдовчи Қўқон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро У.Б. ва 1976 йилда туғилган фуқаро Д.С. лар 1 кг “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси олиб кириб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

98