Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент маътбуот хизмати маълум қилди
Президентимиз ва Элбоши яқинлашиб келаётган баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
