Instagram фойдаланувчилари учун янги функция пайдо бўлди. Унга кўра, эндиликда катта ёшли фойдаланувчиларнинг нотаниш ўсмирларга ёзиши тақиқланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати томонидан хабар берилди.
Хусусан, вояга етмаганларни катталар билан исталмаган мулоқотдан ҳимоя қилиш учун катта фойдаланувчилар ўспиринларга обуна бўлмаган тақдирда, уларга шахсий хабар ёзолмайдиган функция жорий қилинди.
Шунингдеки, вояга етмаганларга улар билан танишмоқчи бўлган катталарнинг шубҳали хатти-ҳаракатлари бўйича хабар берилади.
«Янги функция катталарга 18 ёшга тўлмаган, уларнинг саҳифасига обуна бўлмаган ўсмирларга ёзиш имкониятини бермайди. Ўсмирлар эса, ўз навбатида, саҳифасига аъзо бўлиш учун сўров юборган фойдаланувчиларнинг шубҳали хатти-ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирилади»,- дея таъкидланади хабарда.
Маълум қилинишича, янги тақиқ болаларни ҳимоя қилиш мақсадида март ойи охирида ишга туширилади.
