ВИДЕО : Тошкент метросида тўхтаб қолган поездни ортдан келган поезд уриб юборди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ВИДЕО : Тошкент метросида тўхтаб қолган поездни ортдан келган поезд уриб юборди

ByМухбир

Mar 19, 2021

Тошкент шаҳридаги метро бекатларидан бирида содир бўлган ҳодиса юзасидан расмий маълумот

Бугун, 18 март куни тахминан соат 20:10ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Олмозор” ер ости метро бекатидан “Сирғали” метро йўналишининг “Чоштепа” ер усти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат йўналиш таркиб(состав)нинг техник сабабларга кўра тўхтаб қолиши натижасида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги йўналиш таркиб(состав)и тўхтаб турган вагонга бориб енгил урилган. Маълум бўлишича, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.

Шунингдек, “Сирғали” метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилганлиги боис, қолган таркиб(состав)ларнинг ҳаракати қўшимча (ёрдамчи) йўналиш бўйича давом эттирилди. Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган.

119