Беморларга қуйиш учун донор қони етишмаслиги ҳақида кўп эшитамиз. Ваҳоланки, аллақачон сунъий қон ўйлаб топилган. Аммо ҳали уни қўлланиши тўлиқ татбиқ этилмаяпти. Нега?
“Гап шундаки, – деб ёзади “АиФ” (2021 й. 5-сон) газетаси. – Талабга жавоб берадиган, ҳамма қон гуруҳига тўғри келадиган, сақлашда сифати бузилмайдиган сунъий қон яратиш ҳали охирига етказилгани йўқ.
Сунъий қон яратишга уриниш давом этмоқда. 2020 йилда япон олимлари тромбоцит ва эритроцитлардан иборат сунъий қон яратиш усулини ишлаб чиқдилар. У бир йил сақланиши мумкин ва ҳар қандай қон гуруҳига тўғри келади. Бироқ одамларда ҳозирча тажриба ўтказилгани йўқ. Кўпчилик олимлар бунга шубҳа билан қарамоқда. Инсон организмида табиий равишда мунтазам қайта ишлаб чиқарилиб ҳаёт фаолиятини таъминлаб турадиган қон вазифасини сунъий қон бажариши ўта мушкул.
