Қашқадарёда эркак хотинига жаҳл қилиб, уйини портлатиб юборди — видео - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда эркак хотинига жаҳл қилиб, уйини портлатиб юборди — видео

ByМухбир

Mar 19, 2021

Қашқадаро вилояти Қарши туманида 6 март, шанба куни эркак хотинига аччиқ қилиб, уйини портлатиб юборди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, ҳолат туманнинг Ширкент маҳалласида содир бўлган. Воқеа бўлган куни Р.Р. исмли эркак турмуш ўртоғи Х.Н. билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг аёл маҳалла инспекторига телефон қилиб, эри оила аъзоларининг ҳаммасини ўлдириш билан таҳдид қилганини айтиб, ёрдам сўраган. Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойига маҳалла котиби ва нозири етиб борганида эркак уларни кўрганида янада жазавага тушиб, ичкарига кириб кетган.

Шу пайт улар аёл ва қизини уйдан олиб чиқиб кетган. Эркакни тинчлантириш учун уйга қайтиб кирганида газ баллонини очиб, портлатиб юборган. Оқибатда маҳалла котиби ва нозири тан жарожати олиб, шифохонага етказилган. Шунингдек, уйнинг ошхона ва ётоқхона қисми қулаб тушган.

«Жаҳлим чиқиб турган эди. Ўзимни кўрсатмоқчи бўлдимми, билмайман. Қилган ишимдан пушаймонман», — дейди эркак.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

112