Тошкент вилояти Паркент тумани «Қуёш» МФЙда жойлашган трансформатор подстанциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маътбуот хизмати маълум қилди
Бугун 19 март куни соат 16:10да Тошкент вилояти Паркент тумани «Қуёшли» МФЙда очиқ майдонда жойлашган трансформатор подстанциясидаги мой махсулоти ёнган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27 етиб боришиб соат 16:35 ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб хавфни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
