Қашқадарё "Ласетти" ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган болаларни босиб кетди - видео - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарё «Ласетти» ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган болаларни босиб кетди – видео

Жорий йилнинг 13 март куни соат 14:30ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, И.Каримов кўчасида жойлашган «Чинор» ресторани рўпарасида ҳайдовчи Ш.С. «Ласетти» русумли автомобилни орқага бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли С.А. ва 9 ёшли А.А.ларни уриб юбориб ЙТҲ содир этган. 

Натижада, вояга етмаган болалар тан жароҳати олиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олганликлари маълум бўлган.   

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.

110