Тошкент туманида мактаб таъмири учун 321,6 млн сўм маблағ талон-торож қилинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент туманида мактаб таъмири учун 321,6 млн сўм маблағ талон-торож қилинди

ByМухбир

Mar 20, 2021

Тошкент туманидаги 5 та мактабда олиб борилган жорий таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.И.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва туман Халқ таълими бўлими қурилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Т. лар тумандаги 5 та умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 321,6 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

111