Видео: Тошкентда икки нафар йигит Спаркнинг “сака диска”ларини олиб, ўрнига ғишт қўйиб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Видео: Тошкентда икки нафар йигит Спаркнинг “сака диска”ларини олиб, ўрнига ғишт қўйиб кетди

ByМухбир

Mar 20, 2021

Тошкентда навбатдаги ўғирлик содир бўлди.

Маълум бўлишича, Тошкентда яшовчи фуқаро уйининг олдига Спарк автомобилини қолдириб кетган. Эрталаб туриб қараса машина баллонларининг ўрнига ғиштлар турганини кўрган. Фуқаро дарҳол ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган ва ушбу жиноятни содир этганлар топилган. Улар 19 ва 20 ёшли йигитлар экани маълум бўлган. Йигитлар ўша куни тунда ушбу маҳаллага таксичилик қилиб келиб қолган бўлган. Қайтишда Спаркнинг баллонлари чиройли эканини кўриб, ўғирлаб кетган. Улар баллонларни 300 долларга сотиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

126