AstraZeneca вакцинаси мусулмонлар учун тақиқланади — Индонезия - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

AstraZeneca вакцинаси мусулмонлар учун тақиқланади — Индонезия

Сингапур 19 март AstraZeneca вакцинаси мусулмонлар учун тақиқланади — Индонезия

Индонезия уламолар кенгаши AstraZeneca вакцинасини мусулмонлар учун тақиқланган деб эълон қилди. Бироқ бошқа препаратлар тақчиллиги сабабли вақтинча ундан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда олий диний идора вакили Асорирун Шолэх маълум қилган. Бу ҳақда Тасс нашри хабар бермоқда

У Ислом қонунлари зудлик билан вакциналаш керак бўлган вазиятда бунга йўл қўйишини қўшимча қилди.

Кенгаш вакилига кўра, бошқа “тоза” вакциналар келиши билан AstraZeneca мусулмонлар учун тақиқланади.

Индонезия 1,1 млн доза вакцина олган. Икки ойда яна 10 млн доза вакцина етказилиши кутиляпти. Мамлакатда коронавирусга қарши вакциналар кампанияси 27 январдан бошланган.

175