Юк поезди уриб юборган 11-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Юк поезди уриб юборган 11-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

ByМухбир

Mar 20, 2021

Юк поезди уриб юборган 11-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Пайшанба куни мактабдан уйига қайтаётган ўқувчини юк поезди уриб юборди. У синфдошларини кутиб турганида сумкаси юк поездига тегиб, уни судраб кетган. Ўқувчи бош қисмидан жароҳат олган. У шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.

18 март куни соат тахминан 07:53 да Каттақўрғон-28 разъезд темир йўл бекатлари оралиғида 35 мактабнинг 11 синф ўқувчисини юк поезди уриб юборган . У «Qushbegi» маҳалласида истиқомат қилгани айтилмоқда.

Ўқувчи темир йўлда ҳаракатланиб келаётган юк поездини ўтказиб, кейин йўлда давом этиш учун темир йўл ёнида турган. У орқадан келаётган синфдошларини кутиб турганида ён сумкаси юк поездига тегиб, поезд уни судраб кетган.

Натижада ўқувчи бош қисмидан жароҳат олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шу куни вафот этган.

97