Сурхандарёда хитойлик инвесторнинг мулки ўғирланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхандарёда хитойлик инвесторнинг мулки ўғирланди

Сурхондарё вилоятида хитойлик инвесторнинг мулки ўғирланди

«Шарғункўмир» АЖнинг Хитой бўлими директорининг молиявий ишлар бўйича ўринбосари Ге Ченг Хуи (Ge Cheng Hui) Сариосиё туман ИИБга мурожаат қилиб 2021 йилнинг 13 март куни номаълум шахслар томонидан «Шарғункўмир» АЖнинг Хитой бўлимига тегишли, фавқулодда ҳолатда шошилинч кўмир конини электр энергияси билан таъминловчи генераторнинг 2 та аккумуляторини ўғирлаб кетилганини билдирган

Аризада аккумуляторларнинг нархи 17,7 млн сўм эканлиги билдирилган.

ИИБ томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар давомида, ушбу жиноятни «Шарғункўмир» АЖ ишчиси 21 ёшли Сардорбек У. ва муқаддам судланган 28 ёшли Орифжон Ё. содир этгани аниқланди. Улар ўғирланган 2 дона аккумуляторни дарахт тагига яшириб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

154