Бугун соат 13:00 ларда Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда nasafnews нашри хабар бермоқда
Ҳайдовчи Ж.О. «Нексия» русумли автомобилни бошқараётиб, ушбу кўчада ўзидан олдинда светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, ҳайдовчи А.Т. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли ичимлик суви ташувчи махсус автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.
Тўқнашувдан сўнг, зарб оқибатида «Нексия» автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
