• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Оҳангаронда поезд ва авомобиль тўқнашиб кетди

ByМухбир

Mar 21, 2021

2021 йил 20 март куни соат 13:50 лар атрофида Оҳангарон – Ақча перегонининг 82 километридаги қўриқланмайдиган переездида юк поезди билан енгил автомобил тўқнашуви юз берди. Натижада қоидани бузиб ҳаракатланган автомобил ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилаётган пайтда оламдан кўз юмган.

Ушбу темир йўл ва автомобил кесишмаси қўриқланмасада, бу жойда светафор ҳамда ҳаракатни тартибга солувчи белгилар ўрнатилган. Ҳайдовчи ва пиёдалар уларга қатъий риоя қилиб ҳаракатлансалар, ҳаракат хавфсизлиги таъминланиб, бундай ҳолатларнинг олди олинарди.

139