“Янгиҳаёт”да индустриал парк ташкил этилади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Noy 30th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Янгиҳаёт”да индустриал парк ташкил этилади

ByМухбир

Fev 6, 2021

Янгиҳаёт туманининг “Хўжа Учқун”, “Жалойиқ” ва “Гулзор” маҳаллалари туташган ҳудудларидаги ер майдонлари ҳисобидан “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу технопарк 210 гектар майдонни эгаллаб, унда қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва бошқа бир қатор муҳим соҳаларда қиймати 4 триллиондан ортиқ сўмлик 70 дан зиёд лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Бу бўйича 4 февраль куни “Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

105