Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида кучли шамол эсиб, шаҳар кўчаларига қум ёғилди
Маълум бўлишича, 19 март куни Қашқадарё вилоятида кучли шамол эсиб, аксарият жойларда қуюн турган.
«Шу даражада кучли шамол эсдики, ҳатто Қарши шаҳрида дарахт ҳам қулаб тушди. Йўлни тўсиб қўйган дарахт сабаб автомобиллар ҳаракатида ноқулайлик туғилди. Кўзни очиб бўлмай қолди, шаҳар кўчалари оппоқ чанг бўлиб кетди», — дейди йўловчилардан бири
Қум аралаш шамол эсиши вилоятнинг Деҳқонобод, Ғузор, Миришкор ва Муборак туманларида ҳам содир бўлган.
