Намангандаги 5 тонналик ошнинг таннархи қанча?
Намангандаги «Афсоналар водийси» боғида Наврўз байрами арафасида 5 тонна ош дамланди.
Ошнинг таннархини ҳисоблаб чиқсак:
— 1,5 тонна гуруч: 19,5 млн сўм;
— 1,8 тонна сабзи: 4,5 млн сўм;
— 800 килограмм гўшт: 46,4 млн сўм;
— 500 килограмм ўсимлик ёғи: 6,5 млн сўм;
— 100 килограмм майиз: 1,3 млн сўм;
— 100 килограмм нўхат: 1,8 млн сўм;
— 10 килограмм зира: 650 минг сўм;
— бошқа харажатлар: 1 млн сўм;
Жами таннарх: 81 млн 650 минг сўм
Юқоридаги нархлар, Давлат статистика қўмитасининг март ойидаги деҳқон бозорларидаги ва олхуз сайтидаги нархларга асосан ўртача қийматда ҳисобланган ва маҳсулот нархидан бошқа нарх ҳисобга олинмаган.
Манбалар асосида Нархиқанча канали маълум қилди. Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи-назаридан фарқ қилиши мумкин.
