• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Япония шимоли-шарқидаги Мияги префектураси соҳилларида 7,2 балли зилзила юз берди

TOKIO, 20 Март Япония шимоли-шарқидаги Мияги префектураси соҳилларида 7,2 балли зилзила юз берди

Зилзила 60 км чукурликда содир булган. Табиий офат муносабати билан Япония ҳукумати ҳузурида фавқулодда штаб ташкил этилди.

Метеорологлар огоҳлантиришича, зилзила эпицентри жойлашган қирғоқ яқинидаги Мияги префектурасида цунами баландлиги 1 м гача кўтарилиши мумкин.

Зилзила туфайли Tohoku Electric Power Co компанияси Онагава атом электр станцияси фаолиятини вақтинча тўхтатган. Мияги префектурасидаги айрим уйлар электр энергиясисиз қолган.

Табий офат оқибатида қурбон булганлар ёки жароҳатланганлар хакида малумот келиб тушмаган.

164