Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчини дўппослаганлиги тўғрисидаги тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат берилди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчини дўппослаганлиги тўғрисидаги тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат берилди.

ByМухбир

Mar 21, 2021

Жорий йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан Асака туман халқ таълими бўлимининг муносабати

Асака туманидаги 49- умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ўқувчини дўппослаганлиги тўғрисида юборилган видеолавҳа юзасидан умумий ўрта таълим мактаби фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди.

 Видеолавҳада акс этган бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси Умаралиева Мадина Рустамовна 1986 йилда туғилган, Мехнатобод МФЙ да яшайди. Таълим муасасасига мактабнинг 2019 йил 4 сентябрь кунги 109- сонли буйруғига асосан мусиқа фани ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилинган. 

Маълум бўлишича, акс эттирилган воқеада Умаралиева Мадина Рустамовна ўз ўғлини яъни ушбу мактабининг 4-Б синф ўқувчиси Махаммаджонов Иқболжонни калтаклаган. Бунга сабаб ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолганлиги учун синф раҳбари Ш.Эргашева ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганлигини айтганлиги учун М. Умаралиева аччиқ қилиб ўз фарзандини урган.

Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилди.  

 

127