Сирдарёда 18 ёшли йигит қариндоши томонидан 10 марта пичоқлаб ўлдирилди .Бу ҳақда Sirdaryo Xabarlari хабар берди.
Қайд этилишича, Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи Х.М. соат 14:40 да ўзганинг пул маблағини қўлга киритиш мақсадида холаваччаси Навбаҳор маҳалласида яшовчи фуқаро И.М.нинг уйига борган ва пичоқ билан баданига ўн маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Маълум бўлишича, 18 ёшли йигит отасиз ўсган ҳамда онасининг ёлғиз фарзанди бўлган.
«Ҳозирда Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
