Андижонда Matiz билан тўқнашган Damas ағанаб кетди
Бугун, 22 март куни соат 07:35 ларда, Андижон шаҳри, Бобуршоҳ ва А. Мусаев кўчалари кесишган чорраҳада 1990 йилда туғилган И.Ю. бошқарувидаги Damas ҳамда 1996 йилда туғилган Б.Т. бошқарувида бўлган Matiz иштирокида тўқнашув содир бўлди.
Тўқнашув оқибатида Damas ағдарилиб кетган.
Ушбу ЙТҲ бўйича Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
