• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада “Кобальт” ва юк автомобили иштирокида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот берилди

ByМухбир

Mar 22, 2021

Фарғонада “Кобальт” ва юк автомобили иштирокида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг 22 март куни соат 09:50ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-143 “Фарғона-Қувасой” автомобиль йўлининг 1-километрида, И.Каримов ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Р.Ф. бошқарувидаги “Кобальт” русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи 1968 йилда туғилган Т.М. бошқарувида бўлган “МAN TGA 18480” русумли нефт ташувчи махсус юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ф. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

149