• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

AstraZeneca вакцинаси COVID-19’нинг оғир шаклига қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатгани маълум қилинди

ByМухбир

Mar 23, 2021

AstraZeneca вакцинаси COVID-19’нинг оғир шаклига қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатгани маълум қилинди

AstraZeneca швед-инглиз компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси АҚШ, Перу ва Чилида ўтказилган клиник синовларда COVID-19’нинг оғир шаклидан ҳимоя қилиш бўйича 100 фоиз, касаллик симптомларига қарши 79 фоиз самарадорлик кўрсатди. Бу ҳақда AstraZeneca ва Оксфорд университети вакиллари маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

Хабарга кўра, клиник синовларда 32 400 киши иштирок этган.

Компаниянинг қўшимча қилишича, мустақил экспертлар гуруҳи «эмлаш билан боғлиқ хавотирлар учун ҳеч қандай сабаб топмаган», шу жумладан, «тромбоз ёки тромботик ҳодисалар хавфининг ортиши ҳолатлари кузатилмаган».

Эслатиб ўтамиз, AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларнинг қонида тромб пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг бир қатор мамлакатлар препаратдан фойдаланишни тўхтатиб қўйганди. Ҳолат бўйича текширув ўтказган Европа дори-дармон агентлиги (EMA) AstraZeneca вакцинасини хавфсиз деб топди. Регуляторнинг фикрича, вакцинанинг афзалликлари унинг ножўя таъсиридан кўпроқ, препарат қонда тромб пайдо бўлиш хавфини оширмайди.

Шундан сўнг Европа мамлакатлари AstraZeneca билан эмлашни қайта бошлади.

177