Қашқадарёда фуқаро тиббий ниқоб келтиришни ваъда қилиб, 6 минг долларни ўзлаштирди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Sesh. Iyul 5th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда фуқаро тиббий ниқоб келтиришни ваъда қилиб, 6 минг долларни ўзлаштирди

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга 2021 йил 22 март куни Қарши тумани Сахтапиёз қишлоғида яшовчи М.А ариза билан мурожаат қилган.

У ўз аризасида, 2020 йил 22 октябрь куни қишлоқдоши Т.Б 6000 АҚШ доллари эвазига аптека маскалари келтириб беришни ваъда қилиб, ундан ушбу пулларни қулга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини билдирган.

Қашқадарё вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан Б.Т.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

99