• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Россияда 4 яшар қизнинг бошини кесиб ташлаган энага Ўзбекистонга депортация қилинади

ByМухбир

Mar 23, 2021

2016 йилда 4 ёшли қизалоқнинг бошини кесиб ташлаган Гулчеҳра Бобоқулова яқин кунларда руҳий касалликлар шифохонасидан даволанади. У ақлдан озган деб эълон қилинганидан кейин мутахассислар томонидан мажбурий даволаш буюрилган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, у Ўзбекистонга депортация қилинади, деб ёзади РИA Новости: «Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ушбу шахсга нисбатан 2017 йилда 25.10-модданинг тўртинчи қисми асосида, «Россия Федерациясидан чиқиб кетиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби тўғрисида» 1996 йил 15 августдаги 114-ФЗ-сонли Федерал қонунининг Россия Федерациясида бўлишининг (яшаш жойининг) номақбуллиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Даволаш тугагандан сўнг, у Россиядан депортация қилинади».

Тергов материалларидан маълум бўлишича, марҳум қизнинг оиласи Мешчеряковлар Бобоқуловани ўзи ишлаган танишлари тавсиясига биноан ҳеч қандай изоҳсиз ёллаган.

Фожиа содир бўлган куни Гулчеҳра боланинг ота-онасини ишга олиб борган, кейин ухлаб ётган қизни бўғиб ўлдирган, ошхона пичоғи билан бошини кесиб ташлаган ва такси билан метро станциясига борган. Кетишдан олдин у квартирани ёқиб юборган.

Текширув шуни кўрсатдики, 39 ёшли Бобоқулова сурункали руҳий касалликка чалинган. 

308