Ўзбекистон халқ артисти, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Убайдулла Бақоев (Убайдулла Омон) 73 ёшида 44 ёшли қизга уйланди. Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси вакилининг «Дарё»га маълум қилишича, тўй 22 март куни Бухоро шаҳридаги «Тожимаҳал» тўйхонасида бўлиб ўтган ҳамда шу куни актёрнинг мучал тўйи ҳам нишонланган.
Маълумотларга кўра, Убайдулло Омон Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлими инглиз тили методисти ва шаҳардаги 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси 44 ёшли Нилуфар Шеровага уйланган. Ўзбекистон халқ артисти Нилуфар Шерованинг илк турмуши ҳисобланади.
