• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қозоқистон пойтахтини қор бўрони қоплади

Қозоқистон пойтахти Нур-Султон шаҳрини қор бўрони қоплади.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати минус 7 даражага тушган пойтахтда кучли қор ёғаётгани, йўллар ва уйлар яна қор билан қоплангани, йўллар ёпилаётгани ҳақидаги фото ва видеолар маҳаллий аҳоли томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Кучли қор ва шамол туфайли пойтахтда бўрон хавфи эълон қилинган. Бир неча йўллар ҳаракат учун ёпилган.Иқлимшуносларнинг хабар беришича, шамол тезлиги сониясига 20 метргача етиши мумкин. Ўз навбатида, Қозоғистон гидрометеорология хизмати шаҳар аҳолисини қаттиқ совуқ тушишидан огоҳлантирган. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар бермоқда.

174