АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи пасайди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи пасайди

ByМухбир

Mar 23, 2021

АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи пасайди.Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий маътбуот маркази маълум қилди.

Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 март кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»га 35 965,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 14 588,0 тоннаси, яъни 40,6% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 29 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 287,5 минг сўмдан 6 269,7 минг сўмгача пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 178,2 минг сўмни, АИ-91 – 7 679,3 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

129