Андижон шаҳрида 23 март куни 3 та «Lacetti» ва «Labo» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, воқеа 23 март куни соат 11:30 ларда Андижон шаҳар Янги Ўш кўчасида жойлашган «Роҳат автосервис» биноси қаршисида содир бўлган. Маълум қилинишича, 1978 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги «Lacetti», 1989 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги «Lacetti», 1990 йилда туғилган К.М. бошқарувидаги «Labo» русумли ҳамда 1994 йилда туғилган М.Э. бошқарувидаги яна бир «Lacetti» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Қайд этилишича, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Labo» ҳайдовчиси К.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар органларо фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
