• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Хоразмда ярим яланғоч сумалак пиширган 6 нафар қиз 15 суткага қамалди

ByМухбир

Mar 23, 2021

Ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган аёллар жазоланди

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган ва буни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштирган аёлларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иши кўриб чиқилди.

Суд қарори билан Д.Ж., З.Қ. ва Д.Р. «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 183-моддасида (Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик) кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

М.А., Д.Қ. ва Х.Б. ҳам «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 183-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Уларнинг шахси ва оилавий аҳволи инобатга олиниб, ҳар бирига 1 225 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Уларни қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ҳар бир суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 % миқдорида тўлов пули ундирилиши ҳам белгиланди.

215