• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

АҚШ ҳукумати: “Россия элитаси Путинни бизга беринглар!..”

Эзилиб кетганларингни кўриб турибмиз. Одамларинг эса бундан баттар. Олдинги ҳаётларингни бир эсланглар. Бойлар потирлаб чиқишганди. Обруларинг лаҳза сайин ошиб кетганди. Яна шундай бўлиши мумкин. Фақат бунинг учун бизни шартимизга кўнишларинг керак!..

Америка Қўшма Штатлари Россия элитасига “ноёб таклиф” қилди – Россия президенти Владимир Путинни уларга топшириш. Бу ҳақда EuroAsia нашри хабар бермоқда

Бу ҳақда сиёсатшунос Дмитрий Евстафиев “Россия 1” телеканалидаги “Владимир Соловёв билан оқшом” ток-шоусида айтиб ўтди.

“Америкаликлар бизга, бизнинг элитамизга берадиган ноёб маркетинг таклифи қандай? Ва бу жуда оддий! Путинни топшиш! ” – деб эълон қилди у.

Евстафиев, АҚШнинг Россия ва Хитойга нисбатан ҳаракатларининг тубдан фарқи шундаки, Қўшма Штатлар ХХР билан тизим сифатида, Россия Федерацияси билан эса – “битта одам билан” уруш олиб боради.

Айни пайтда Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар чуқур инқирозга юз тутмоқда. Уларнинг ёмонлашишига Украина масаласи сабаб бўлди. Бундан ташқари, икки мамлакат манфаатлари бошқа халқаро масалаларда бирлашмайди: Суриядаги уруш, Эрон ядро дастури, “Шимолий оқим 2” газ қувурининг қурилиши.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путинни «қотил» деб атаганди.

293