Қўқонда қалбаки доллар ишлаб чиқарилаётгани аниқланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қўқонда қалбаки доллар ишлаб чиқарилаётгани аниқланди

ByМухбир

Mar 24, 2021

2021 йил 14 март куни М.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 март куни номаълум шахс У.Носир кўчасида жойлашган савдо дўконига харид учун кириб, умумий нархи 110.000 сўмлик спиртли ичимлик ва бошқа турдаги маҳсулотларни харид қилиб, қалбаки усулда тайёрланган 100 АҚШ долларини бериб, 935.000 сўмни қайтим сифатида олиб ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда «darakchi.uz»га Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертизанинг хулосасига кўра, 1 дона 100 АҚШ доллари қийматидаги купюралар қалбаки усулда рангли принтер ёрдамида ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида 1 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги пул Ю.М. томонидан тайёрланганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги  эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

131