Ўзбекистонда 1 апрелдан вакцинация жараёнлари бошланади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонда 1 апрелдан вакцинация жараёнлари бошланади

ByМухбир

Mar 24, 2021

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Zamon дастурига берган интервьюсида маълум қилди.

«Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади. Айнан мана шу олиб келинган вакцина билан 330 минг одамни 2 маротаба эмлаб олишимиз керак. Бунинг учун вакциналарнинг исрофгарчилигига йўл қўмасдан, ўша вакцинани очган пайтда тўлиқ ишлатишимиз, қолаверса, бирламчи бўғин тиббиёт тизимини янги вакцина билан эмлаш ишларига тайёргарлик нуқтаи назаридан биз бу вақтни белгилаганмиз», — деди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Ўзбекистонда COVID-19 га қарши 660 минг дозали AstraZeneca (Covishield) вакцинаси қабул қилинган эди.

124