ММА чемпиони оммавий жанжал вақтида ҳалок бўлди! - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ММА чемпиони оммавий жанжал вақтида ҳалок бўлди!

ByМухбир

Mar 24, 2021

ФСФ-ММАнинг икки карра чемпиони Алан Ҳадзиев 23 март куни Шимолий Осетиянинг Моздок шаҳрида 31 ёшида ҳалок бўлди. ,Бу ҳақда Аллспорт нашри хабар бермоқда

Хабар қилинишича, маҳаллий ресторанларнинг бирида оммавий муштлашув юзага келган. Ҳадзиев ўзаро низолашаётган гуруҳларни ажратмоқчи бўлган ва бунинг натижасида фожиали ўлим топган.

Таъкидланишича, маҳаллий тадбиркор деб айтилаётган киши яккакурашчига пичоқ урган. Воқеага гувоҳ бўлган Ҳадзиевнинг укаси тадбиркорни пичоқлаган. Натижада уларнинг ҳар иккиси жароҳатлар натижасида вафот этган. Яна бир киши жонлантириш бўлимига тушиб қолгани айтилмоқда.

106